Загрузка...

Найди цель, ресурсы найдутся
© Mahatma Gandhi

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

Корхона замонавий ишлаб чиқариш манбасига, ривожланган инфратузилма ва коммуникациясига, яъни ишлаб чиқариш цехларига, кириш йўлларига, шахсий подстанциясига, ёрдамчи ишлаб чиқариш майдонларига ва йилига 3000 МВА дан кам бўлмаган замонавий юқори вольтли маҳсулотлар: кучли ток ўтказадиган, ўлчагичлар, махсус трансформаторлар, комплектли трансформатор подстанциялар каби бошқа инфратузилмаларига, шунингдек юқори вольтли асбоб-ускуналарни  кафолатли таъмирлаш ва хизмат кўрсатишга эгадир. Ўз конструкторлик, технологик, лойиҳалаш бўлимлари, ҳамда юқори вольтли синов маркази ишлаб чиқарилаётган кучланиш синфи 110кВгача  бўлган қуввати 63 мВтгача бўлган қуруқ ва мойли трансформаторларни технологик жараёнини малакали таъминланишини ва сертификация қилинишини имконини беради. Корхона маҳсулотларининг хавфсизлиги ва сифати Ўзбекистон Республикаси Давлат стандарти ва Росстандарт мувофиқлик сертификатлари билан тасдиқланади. “Chirchiq transformator zavodi” АЖнинг сифат тизими ИСО 9001:2008, ИСО 14001:2004 ва  ОНSAS 18001:2007 халқаро стандартлар асосида сифат, экология, соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш менежментининг интеграцияланган тизими билан сертификатланган. Сўнгги 30 йил давомида корхона маҳсулотлари 30 дан ортиқ хорижий мамлакатларга - Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон, Хитой, Мўғилистон, Миср, Туркия, Вьетнам, Корея, Марокаш, Греция, Болгария, Польша, Ироқ, Эрон, Куба ва қатор бошқа мамлакатларга етказиб берилди.

 

 

Корхонани қисман реконструкция қилиш ва бир қатор муҳим технологик объектларни техник қайта қуроллантириш ўровларнинг изоляция сифатини яхшилашга, трансформаторларда йўқотишларни камайтиришга, умуман электр сарфини камайтиришга имкон берди. Буларнинг барчаси мой тўлдирилган ҳалқасимон чинни қопқоқли ток трансформатори ТФЗМ (трансформатор тока звеньевого типа маслонаполненный с фарфоровой покрышкой) ва чинни қопқоқли каскад туридаги кучланиш трансформатори  НКФ (трансформатор напряжения каскадного типа с фарфоровой покрышкой) каби кучланиш синфи 110 кВ бўлган ток ва кучланишни ўлчашга оид юқори вольтли трансформаторлар, шунингдек  электровозлар учун янги турдаги бир фазали юк тортувчи кучга оид трансформаторлар ишлаб чиқариш борасида завод учун янгилик бўлган технологияни ўзлаштиришга имкон берди. Ҳозирги кунда “Chirchiq transformator zavodi” АЖ:

  1. Совуқ, мўътадил ва тропик иқлим учун мойли ва қуруқ куч трансформаторлар:
  • Кучланиши 6 (10) кВ, қуввати 25÷4000 кВА бўлган мойли куч трансформаторлари;
  • Кучланиши 6 (10) кВ, қуввати 65÷2500 кВА (изоляцияли “НОМЕКС” туридаги) бўлган қуруқ куч трансформаторлари;
  • Икки ва уч ўровли кучланиши 35 кВ, 110 кВ, қуввати 63000 кВАгача бўлган мойли куч трансформаторлари;
  • электровозлар учун кучланиши 10 кВ, 25 кВ, қуввати 1600,2000,4350,5000,5700,8000,8500,10000 кВА бўлган юк тортувчи кучга эга трансформаторлар.
  1. Комплектли трансформатор подстанциялари (КТП):
  • қуввати 25 кВа дан 250 кВагача бўлган кичик насос станцияларини, турар жой биноларини, фермер хўжаликларини электр билан таъминлаш учун мўлжалланган  КТП туридаги устунли подстанциялар;
  • қуввати 63 кВА дан 630 кВА гача, кучланиши 6 (10)/0,4 кВ бўлган берк ва ўтувчи шакллардаги (“Киоск” туридаги), аҳоли пунктлари ва қишлоқларни, кичик саноат корхоналарини электр таъминоти учун мўлжалланган КТПН ташқи ўрнатиш подстанциялари (подстанции наружной установки);
  • қуввати 160÷1000 кВАдан, кучланиши 10/0,4 кВ бўлган шаҳар тур-жой даҳаларини электр энергияси билан таъминлаш учун мўлжалланган ГКТП туридаги ички ва ташқи ўрнатиш шаҳар подстанциялари (городские подстанции внутренней и наружной установки);
  • қуввати 25÷250 кВА кучланиши 35/0,4 кВ бўлган КТПж туридаги темир йўл подстанциялари (железнодорожные подстанции);
  • қуввати 250÷2500 кВА, кучланиши 10/0,4 кВ бўлган саноат  корхоналари учун мўлжалланган ички ўрнатилган КТП турдаги подстанциялар (подстанции внутренней установки);
  • қуввати 1000÷25000 кВА кучланиши 35/10 (6) кВ ва қуввати 2500÷40000 кВА кучланиши 110/10(6) кВ, 110/35/10(6) кВ  бўлган КТПБ ва ПКТПБ туридаги стационар ва мобил блокли подстанциялар (стационарные и передвижные блочные подстанции);
  • кучланиш синфи 6÷10 кВ бўлган КРУВ-10, КРУВ-10ТМ туридаги комплект тақсимловчи қурилмалар (комплектные распределительные устройства);
  • ички ўрнатилган комплект тақсимловчи кичик ўлчамли ВМ-1 серияли қурилмалар (Украина давлати, Кременчуг шаҳри «Ампер»  АЖ лицензиясига асосан чиқарилувчи);
  • КСО-6(10)-Э1 «Аврора» туридаги бир томонлама хизмат қилувчи йиғма камералар (Санкт-Петербург шаҳридаги «Элтехника» ПО лицензиясига асосан чиқарилувчи);
  • КСО-205 «Аврора» туридаги бир томонлама хизмат қилувчи йиғма камералар (Украина давлати, Кременчуг шаҳри «Ампер»  АЖ лицензиясига асосан чиқарилувчи);
  1. Юқори вольтли комплектли қурилмалар:
  • ТВТ-35 ва ТВТ-100 турдаги ток ўрнатувчи трансформаторлар (трансформаторы тока встраиваемые);
  • ТФЗМ-35Б ва ТФЗМ-110Б турдаги ток ўлчовчи трансформаторлар (трансформаторы тока измерительные);
  • ЗНОМ-35-65  ва НКФ110-83 турдаги кучланиш ўлчовчи трансформаторлар (трансформаторы напряжения измерительные);
  • ВНРУ-10/400, ВНРУП-10/400 ва РВЗ-10/400 турдаги ўзгарувчан ток ортишини узгичлар (выключатели нагрузки переменного тока);
  • РЛНД1-10Б/400, РДЗ1(2)-35/1000, РДЗ1(2)-110/1000 турдаги юқори вольтли ажратмалар (разъединители высоковольтные);
  • БПВ-1, БПВ-2, БПВ-4 турдаги сақлагичлар-узгичлар блоклари (блоки предохранителей-выключателей).
  •