Ҳар бир ўрамда сифат, ҳар бир етказиб беришда ишончлилик.
ico
ico
Ранг схема:
A A A
Матн о‘лчами
A A A A A
sound Овозли таъминот
Сайтда овозли таъминот мавжуд. Матнни эшитиш учун уни сичқонча билан ажратиб, чиққан белгини босинг.

Металл конструкцияларни йиғувчи чилангар

Мажбурий иш тажрибаси:

Бўш иш ўрин эълон қилинган вақт 20 декабр 2025 Тошкентда
Вазифалар

    - Чизмалар ва йиғиш схемалари бўйича универсал ва махсус мосламалар ҳамда шаблонларни қўллаган ҳолда, пайвандлаш ва парчинлаш учун металл конструкцияларнинг мураккаб узелларини йиғиш;
    - Металл конструкцияларнинг мураккаб базавий қисмлари ва узелларини ўрнатиш жойларини белгилаш;
    - Йиғилган металл конструкцияларни даражалар бўйича текислаш ва текшириш;
    - Йиғиш схемалари ва хомаки чизмалар бўйича оддий геометрик шаклларни ясаш;
    - Металл конструкцияларнинг экспериментал ва ноёб узелларини йиғиш;
    - Босим остида ишлайдиган экспериментал, ноёб ва мураккаб металл конструкция узелларини пневматик синовдан ўтказиш;
    - Мураккаб металл конструкция узелларини синовдан ўтказгандан сўнг аниқланган нуқсонларни бартараф этиш;
    - Техник шартларга мувофиқ мураккаб металл конструкцияларни, шунингдек, йиғиш ишларида юқори аниқликни талаб қиладиган экспериментал ва ноёб узелларни йиғиш, созлаш, синаш ва топшириш;
    - Йиғиш схемалари ва чизмалар бўйича мураккаб геометрик шаклларни ясаш;
    - Йиғилган металл конструкция узеллари учун паспорт тузишда иштирок этиш;
    - Турли мураккабликдаги металл конструкция узеллари йиғилишининг тўғрилигини текшириш.

Талаблар

- Ўрта махсус профессионал таълим;
Билиши керак:
- Ҳар хил турдаги мураккаб металл конструкцияларнинг вазифасини;
- Юк кўтариш-ташиш мосламаларининг эксплуатация шартлари ва уларнинг ишончлилигини аниқлаш усулларини;
- Асосий металларнинг механик хусусиятларини; чўзилиш, эгилиш ва сиқилишдаги рухсат этилган кучланишларни;
- Қўлланиладиган юк кўтариш механизмларининг механик характеристикаларини;
- Такелаж ва пайвандлаш ишларини бажариш усулларини;
- Мураккаб металл конструкцияларни йиғиш ишларини ташкил этиш тартибини;
- Мураккаб ёйилмаларни белгилаш усулларини;
- Иссиқлик техникаси, механика, геометрия ва тригонометрия асосларини;
- Мураккаб металл конструкцияларнинг ишлаш принципи ва улардан фойдаланиш қоидаларини;
- Металл конструкцияларни йиғишда қўлланиладиган ускуналар, мураккаб асбоблар, мосламалар ва турли приборларни;
- Металл конструкцияларни йиғиш кетма-кетлигини; махсус синовлардан ўтиши керак бўлган конструкциялар ва буюмларни йиғишга қўйиладиган талабларни;
- Металл конструкцияларни йиғиш технологияси ва техник шартларини.

Шартлар

    - ЎзР Меҳнат кодекси бўйича ишга қабул қилиш;
    - Иш графиги: 8 соатлик навбатли иш (5/2);
    - 1-смена: 08:00 дан 17:00 гача, 2-смена: 17:00 дан 01:00 гача, 3-смена: 01:00 дан 08:00 гача (тунги смена учун автобус ташкил этилган);
    - Шанба ва якшанба дам олиш кунлари;
    - Компания ҳисобидан овқатланиш (тушлик, 2-смена учун кечки овқат);
    - Барқарор ва ўз вақтида бериладиган иш ҳақи ойига 2 марта (бўнак ва ойлик);
    - Касаба уюшмаси мавжуд: ёрдам, қўллаб-қувватлаш ва иш масалаларини ҳал қилишда иштирок этиш;
    - Иш ҳақи суҳбат давомида якка тартибда муҳокама қилинади.

Бошқа бўш иш ўринлари
  • Газ ускуналаридан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича чилангир
    Чирчиқ шаҳри
  • Электр машиналари элементларини ўровчи
    Чирчиқ шаҳри
  • Такелаж ва юк кўтариш мосламалари бўйича чилангир
    Чирчиқ шаҳри

Ишламоқда AЖ “ЧТЗ”

Агар сизда тайёр резюме бўлмаса, бизнинг шаблонимизни юклаб олинг

Шаблонни юклаб олинг

[PDF]

“Металл конструкцияларни йиғувчи чилангар” вазифасига жавоб беринг

Исмингиз

Телефон ракам

Резюме

Сизнинг хабарларингиз

Барча катакларни тўлдиринг *
“Резюмени юбориш” тугмасини босиб, сиз шахсий маълумотларингизни қабул қилишга розилик билдирасиз.