Ҳар бир ўрамда сифат, ҳар бир етказиб беришда ишончлилик.
ico
ico
Ранг схема:
A A A
Матн о‘лчами
A A A A A
sound Овозли таъминот
Сайтда овозли таъминот мавжуд. Матнни эшитиш учун уни сичқонча билан ажратиб, чиққан белгини босинг.

Электр машиналари элементларини ўровчи

Мажбурий иш тажрибаси:

Бўш иш ўрин эълон қилинган вақт 20 декабр 2025 Тошкентда
Вазифалар

    - Электр машиналарининг мураккаб элементларини ўраш;
    - Аралаш (бақасимон) ўраш учун ўзак ўйиқлари ва коллектор бўйлаб қадамни белгилаш;
    - Бир ва икки қатламли статор ўрамларини ўйиқларга тортиш;
    - Ўрамни ётқизиш ва зичлаш;
    - Статор ўрамларини мураккаб схемалар бўйича улаш;
    - Улаш шиналарини ўрнатиш ва пайвандлаш (пайка);
    - Параллел ўтказгичлар сони 2 тагача бўлган секция учларини букиш;
    - Электр машиналарининг ноёб элементларини тўлиқ ўраш ва улаш;
    - Схема бўйича белгилаш, мослаштириш, ётқизиш, зичлаш, ўрамларни поналар билан маҳкамлаш ва улаш;
    - Сув билан совутиш тизимини монтаж қилиш;
    - Улаш шиналарини ўрнатиш;
    - Тенглаштиргичлар (уравнителлар) ва термопараларни ётқизиш.

Талаблар

- Ўрта махсус профессионал таълим;
- Жамоада ишлаш қобилияти.
Билиши керак:
- Мураккаб мосламалар ва назорат-ўлчов асбобларининг тузилиши ҳамда ишлаш принципини;
- Ўрамларни маҳкамлаш усуллари; статор ўрамларининг кўп параллелли уланишларининг доиравий ва ёйилган схемаларини;
- Мураккаб ўрамларни чулғамлараро қисқа туташувга текшириш усулларини;
- Электр машиналари ноёб элементларининг ўрамларини йиғиш қоидалари ва тузилишини;
- Технологик жиҳозлар ва ускуналарнинг конструкцияси ҳамда вазифасини;
- Каналларни созлаш, мослаштириш ва ўрамларни электр параметрлари ҳамда гидрозичлик бўйича синовдан ўтказиш усулларини.

Шартлар

    - Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси бўйича ишга қабул қилиш;
    - Иш графиги: 8 соатлик навбатли иш (5/2);
    - 1-смена: 08:00 дан 17:00 гача, 2-смена: 17:00 дан 01:00 гача, 3-смена: 01:00 дан 08:00 гача (тунги смена учун автобус ташкил этилган);
    - Шанба ва якшанба дам олиш кунлари;
    - Компания ҳисобидан овқатланиш (тушлик, 2-смена учун кечки овқат);
    - Барқарор ва ўз вақтида бериладиган иш ҳақи ойига 2 марта (бўнак ва ойлик);
    - Касаба уюшмаси мавжуд: ёрдам, қўллаб-қувватлаш ва иш масалаларини ҳал қилишда иштирок этиш;
    - Иш ҳақи суҳбат давомида якка тартибда муҳокама қилинади.

Бошқа бўш иш ўринлари
  • Газ ускуналаридан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича чилангир
    Чирчиқ шаҳри
  • Такелаж ва юк кўтариш мосламалари бўйича чилангир
    Чирчиқ шаҳри

Ишламоқда AЖ “ЧТЗ”

Агар сизда тайёр резюме бўлмаса, бизнинг шаблонимизни юклаб олинг

Шаблонни юклаб олинг

[PDF]

“Электр машиналари элементларини ўровчи” вазифасига жавоб беринг

Исмингиз

Телефон ракам

Резюме

Сизнинг хабарларингиз

Барча катакларни тўлдиринг *
“Резюмени юбориш” тугмасини босиб, сиз шахсий маълумотларингизни қабул қилишга розилик билдирасиз.