Ҳар бир ўрамда сифат, ҳар бир етказиб беришда ишончлилик.
ico
ico
Ранг схема:
A A A
Матн о‘лчами
A A A A A
sound Овозли таъминот
Сайтда овозли таъминот мавжуд. Матнни эшитиш учун уни сичқонча билан ажратиб, чиққан белгини босинг.

Автомат ва ярим автомат машиналарда электр пайвандчи

Мажбурий иш тажрибаси:

Бўш иш ўрин эълон қилинган вақт 20 декабр 2025 Тошкентда
Вазифалар

    - Турли хил пўлатлар, рангли металлар ва қотишмалардан тайёрланган мураккаб аппаратлар, узеллар, конструкциялар ва қувур ўтказгичларни автомат ва ярим автоматларда пайвандлаш;
    - Босим остида ишлайдиган турли технологик конструкцияларни ва мураккаб конфигурацияли конструкцияларни автоматик пайвандлаш;
    - Мураккаб қурилмаларда пайвандлаш ишлари;
    - Пайванд чокларини шифт (тепа) ва вертикал ҳолатда бажаришда мураккаб конфигурацияли конструкцияларни пайвандлаш;
    - Пайвандланувчанлиги чекланган металлар ва қотишмалардан тайёрланган экспериментал конструкцияларни пайвандлаш;
    - Блокли кўринишдаги конструкцияларни чокнинг барча фазовий ҳолатларида пайвандлаш;
    - Рангли металлар ва қотишмаларнинг иссиқ прокатланган полосаларини ҳимоя гази муҳитида эримайдиган электрод билан автоматик пайвандлаш;
    - Машина қисмлари, механизмлар ва конструкциялардаги нуқсонларни пайвандлаб ёпиш;
    - Мураккаб қисмлар ва узелларни қоплама пайвандлаш (наплавка).

Талаблар

- Ўрта махсус профессионал таълим;
Билиши керак:
- Ҳар хил турдаги пайвандлаш автоматлари, ярим автоматлари, плазмотронлар ва қувват манбаларининг электр схемалари ва конструкциялари; пайвандланадиган металларнинг, шу жумладан юқори легирланган пўлатларнинг механик ва технологик хусусиятлари;
- Қоплама металлнинг механик хусусиятлари;
- Чокларни туширишнинг технологик кетма-кетлиги ва пайвандлаш режими;
- Пайванд чокларидаги нуқсон турлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш усуллари;
- Масъулиятли пайванд чокларини назорат қилиш ва синаш усуллари;
- Электр пайвандлаш автоматлари ва ярим автоматларининг конструкциялари, мураккаб автоматлар, плазмотронлар ва машиналарнинг электр ҳамда кинематик схемалари, улардаги энг кўп учрайдиган носозликлар сабаблари ва уларни бартараф этиш усуллари;
- Масъулиятли конструкцияларнинг пайвандланган бирикмаларини назорат қилиш методлари, синаш усуллари ва услублари;
- Электрон бошқарув схемаларининг ишлаш принципи ва тузилиши;
- Қотишмаларнинг турлари, уларнинг пайвандлаш ва механик хусусиятлари;
- Коррозия турлари ва уни келтириб чиқарувчи омиллар;
- Пайвандланган бирикмаларга термик ишлов беришнинг асосий турлари;
- Пайванд чоклари металлографияси асослари.

Шартлар

    - ЎзР Меҳнат кодекси бўйича ишга қабул қилиш;
    - Иш графиги: 8 соатлик навбатли иш (5/2);
    - 1-смена: 08:00 дан 17:00 гача, 2-смена: 17:00 дан 01:00 гача, 3-смена: 01:00 дан 08:00 гача (тунги смена учун автобус ташкил этилган);
    - Шанба ва якшанба дам олиш кунлари;
    - Компания ҳисобидан овқатланиш (тушлик, 2-смена учун кечки овқат);
    - Барқарор ва ўз вақтида бериладиган иш ҳақи ойига 2 марта (бўнак ва ойлик);
    - Касаба уюшмаси мавжуд: ёрдам, қўллаб-қувватлаш ва иш масалаларини ҳал қилишда иштирок этиш;
    - Иш ҳақи суҳбат давомида якка тартибда муҳокама қилинади.

Бошқа бўш иш ўринлари
  • Газ ускуналаридан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича чилангир
    Чирчиқ шаҳри
  • Электр машиналари элементларини ўровчи
    Чирчиқ шаҳри
  • Такелаж ва юк кўтариш мосламалари бўйича чилангир
    Чирчиқ шаҳри

Ишламоқда AЖ “ЧТЗ”

Агар сизда тайёр резюме бўлмаса, бизнинг шаблонимизни юклаб олинг

Шаблонни юклаб олинг

[PDF]

“Автомат ва ярим автомат машиналарда электр пайвандчи” вазифасига жавоб беринг

Исмингиз

Телефон ракам

Резюме

Сизнинг хабарларингиз

Барча катакларни тўлдиринг *
“Резюмени юбориш” тугмасини босиб, сиз шахсий маълумотларингизни қабул қилишга розилик билдирасиз.