Ҳар бир ўрамда сифат, ҳар бир етказиб беришда ишончлилик.
ico
ico
Ранг схема:
A A A
Матн о‘лчами
A A A A A
sound Овозли таъминот
Сайтда овозли таъминот мавжуд. Матнни эшитиш учун уни сичқонча билан ажратиб, чиққан белгини босинг.

Дастурий бошқарувли станоклар оператори

Мажбурий иш тажрибаси:

Бўш иш ўрин эълон қилинган вақт 20 декабр 2025 Тошкентда
Вазифалар

    - дастур билан бошқариладиган станокларда уч ва ундан ортиқ кесувчи асбоблар қўлланган ҳолда 8–11 квалитетлар бўйича кўп ўтишли ўрта мураккаб ва мураккаб деталларни бошқарув пульти орқали ишлов бериш жараёнини олиб бориш;
    - асбобнинг бошланғич нуқтага чиқишини назорат қилиш ва уни тузатиш;
    - асбобли блокларни алмаштириш;
    - деталлар юзасини назорат-ўлчов асбоблари ва қурилмалари билан текшириш;
    - асбоблар ва мосламалар ишидаги майда носозликларни бартараф этиш;
    - иш жараёнида алоҳида оддий ва ўрта мураккаб узеллар ҳамда механизмларни созлаш;
    - дастур билан бошқариладиган станокларда деталларни қайта ўрнатиш ва биргаликда маҳкамлашни талаб қиладиган, кўп ўтишли мураккаб деталларни бошқарув пульти орқали ишлов бериш жараёнини олиб бориш;
    - созлашдан кейин синов деталларига ишлов бериш.

Талаблар

- Ўрта махсус касб-ҳунар таълими;
Билиши лозим:
- Дастурий бошқарувли турли хил станокларнинг тузилиши ва кинематик схемалари, уларни созлаш қоидалари, назорат-ўлчов асбоблари ва ускуналарини созлаш ҳамда тартибга солиш қоидалари;
- Деталларни ўрнатиш ва текшириб тўғрилаш усуллари; бажарилаётган иш доирасида металларни кесиш назарияси асослари;
- Маълумотномалар ва станок паспорти бўйича кесиш режимларини аниқлаш қоидалари;
- Мураккаб профилларни калибрлаш тамойиллари; ишлов берилаётган деталлар чизмаларини ўқиш қоидалари.

Шартлар

    - Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга қабул қилиш;
    - иш жадвали: 8 соатлик сменали иш (5/2);
    - 1 смена: 08:00 дан 17:00 гача, 2 смена: 17:00 дан 01:00 гача, 3 смена: 01:00 дан 08:00 гача (тунги смена учун автобус ташкил этилган);
    - шанба ва якшанба — дам олиш кунлари;
    - компания ҳисобидан овқатланиш (тушлик, 2-смена учун кечки овқат);
    - ойига 2 марта барқарор ва ўз вақтида маош тўланади (аванс ва ойлик маош);
    - касаба уюшмаси мавжуд: ёрдам, қўллаб-қувватлаш ва иш масалаларини ҳал қилишда иштирок;
    - иш ҳақи суҳбат давомида индивидуал тарзда келишилади.

Бошқа бўш иш ўринлари
  • Газ ускуналаридан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича чилангир
    Чирчиқ шаҳри
  • Электр машиналари элементларини ўровчи
    Чирчиқ шаҳри
  • Такелаж ва юк кўтариш мосламалари бўйича чилангир
    Чирчиқ шаҳри

Ишламоқда AЖ “ЧТЗ”

Агар сизда тайёр резюме бўлмаса, бизнинг шаблонимизни юклаб олинг

Шаблонни юклаб олинг

[PDF]

“Дастурий бошқарувли станоклар оператори” вазифасига жавоб беринг

Исмингиз

Телефон ракам

Резюме

Сизнинг хабарларингиз

Барча катакларни тўлдиринг *
“Резюмени юбориш” тугмасини босиб, сиз шахсий маълумотларингизни қабул қилишга розилик билдирасиз.