Загрузка...

Найди цель, ресурсы найдутся
© Mahatma Gandhi

АСБОБ-УСКУНАЛАР

Бугунги кунда корхона ривожланиш стратегиясига мувофиқ ривожланишининг янги босқичига ўтди. Бошқарув ва ишлаб чиқаришни бошқарув тизими чет элдан юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш, автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорой этиш, янги техника воситаларини ўрнатиш орқали қайта ташкил қилинди.

     Ишлаб чиқаришни модеринизация қилиш дастури доирасида австриянинг «Gebauer & Griller»  компаниясининг ўров симларни изоляциялаш учун энг янги технологик ускуналар харид қилинди ва ўрнатилди.

     Кучланиш трансформатор баклари учун ярим автомат пайвандлаш машинаси, ЧПУ «TruBend   3120» дан листларни эгувчи пресс ва  Германия республикасининг  «TRUMPF» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ЧПУ«TruPunch 1000» дан листларга ишлов беришда мувофиқлаштириш маркази – энг янги тизимдир.  

 

     VF-2ВНУ вертикал-фрезер ишлов беручи марказлар  ва HAAS (АҚШ) компаниясининг SL-20THE токарлик ишлов берувчи марказлари.

 

«PTV s.r.o.» (Чехия) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган WJ2060B-1Z-D – гидроабразив кесиш машинаси, GEKA (Испания) корхонасининг «Bedicrop» универсал пресс-қайчилари, «PEGAS-GONDA»   (Чехия) корхонасининг Pegas  240х280 SHI-R лентали арра машиналари, «INEKO» (Испания) корхонасининг «Ineco Master»   труба эгадиган машиналари, «Doganer Makine» (Туркия) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ЧПУ дан М12125 турдаги шиналарга ишлов берувчи марказ, «Hupertherm HPR-130» (АҚШ) компаниясининг комплектида плазма манбаси бўлган «RUR 2500GP» газ ва плазма кесувчи машиналари, «Schroder Fasti» (Германия) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган листланган металлга ишлов берувчи листларни қирқувчи гильотин қайчилар ва эгувчан пресслар,  BLASTECO–BE 1267 сочма ўқ пурковчи пневматик камераси  ва «Getrasur SAS» (Франция) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган  бўяш камераси, «Stalker» компаниясининг трансформатор подстанцияларини корпусини электростатик майдонда кукунли эмаль билан бўяш тизими.

 

Ишлаб чиқаришда дунёнинг етакчи компанияларининг замонавий технологик ускуналари қўлланилади. Заводда дунёдаги энг яхши тизимлардан бири бўлган "Georg" (Германия)нинг электротехник пўлат бичиш тизими жорий қилинган. Ушбу бичиш тизими бўйича олинган магнит ўтказгич платиналарини татбиқ қилиш, магнит ўтказгичларни ишлаб чикариш сифатини кескин оширган ҳолда "СТЭП-ЛЭП" схемаси бўйича эгри бириктирилган магнит ўтказгич платинали шихт ишлаб чиқариш имконини беради.

 

Биз янги замонавий маҳсулотлар татбиқ қилинишига катта эътибор қаратамиз. Завод янги маҳсулотларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришда кўп йиллик тажрибага эга. Техник тавсифлар ва тузилишларни доимий такомиллаштириш давом этмоқда. Тадқиқот ва синов лабораториялари маҳсулотларни зарурий синовдан ўтказиш имконини берадиган ускуналар билан жиҳозланган.

 

Корхона мижозлари қаторида Ўзбекистоннинг улкан саноат корхоналари: «Узбекэнерго» Давлат компанияси, Навоий тоғ-металлургия комбинати, Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати, Давлат темирйўл компанияси,  «Ўзкимёсаноат» Акциядорлик компанияси, «Лукойл Узбекистан Оперейтинг Со» Компанияси и кўпгина бошқа корхоналар бор.

Корхона ҳар қандай намунавий бўлмаган махсус буюртма асосида трансформаторлар, ҳамда комплектли трансформатор подстанциялари тайёрлаш ва ишлаб чиқаришга, шунингдек буюртмачининг ҳар қандай махсус талабини таъминлашга қодир тажрибали ва малакали кадрларга эгадир.

 

Маҳсулот ишлаб чиқаришда юқори вольтли ускуналар ишлаб чиқарувчи АВВ, SIEMENS, AREVA концернлари каби етакчи Европа давлатлари ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилган технологиялар, бутловчи қисмлар ва қурилмалардан фойдаланилади.